Му5
13

Криштиану Роналду яна бир кўрсаткич бўйича тарихдаги биринчи бўлди

СПОРТ 30.01.2020, 11:25
718
Криштиану Роналду яна бир кўрсаткич бўйича тарихдаги биринчи бўлди

Португалия терма жамоаси ва Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Инстаграм тармоғида 200 млн обуначига ега бўлган дунёдаги биринчи инсон бўлди. Бу ҳақда unews.uz ёзди

"Қойил-ей, 200 млн. Менга ҳар куни бу саёҳатда ҳамроҳлик қилаётган барчага раҳмат”, деб изоҳ берган Роналдунинг ўзи бу натижасига.

Инстаграмъда Роналдудан кўпроқ обуначига фақат ижтимоий тармоқнинг ўзи ега – 330 млн обуначи.

Ижтимоий тармоқда енг кўп обуначиларга ега фойдаланувчилар учлигига Роналдудан ташқари, америкалик қўшиқчи Aриана Гранде (173 млн) ва актёр Дуейн Жонсон (170 млн) киради.

Шунингдек, интернет қидирув тизимларидаги таянч сўзларни ўрганувчи СЕМРушъга кўра, Роналду бошқа футболчиларга нисбатан кўпроқ қидирилади. Бир ойда ўртача у ҳақида 870500 марта сўров амалга оширилади.

Aввалроқ Роналду 2019 йилда Инстаграмъда енг кўп пул топган киши бўлгани, у йил давомида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 38,2 млн фунт стерлинг ишлаб топгани маълум қилинганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz