Му5
13

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Расулжон Абдураҳимовга Cobalt автомашинаси топширилди

СПОРТ 29.01.2020, 17:15
656
Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Расулжон Абдураҳимовга Cobalt автомашинаси топширилди

Хабарингиз бор, жорий йил Япония пойтахти Токио шаҳрида ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли спорт анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимиз спортчилари ҳам лицензион мусобақаларда қатнашиб, йўлланмалар учун астойдил курашмоқда.

Шундай мусобақалардан бири 2019 йил 10-15 ноябрь кунлари Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтганди. Спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Спортчи ва унинг ота-оналари меҳнатини қадрлаш мақсадида, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан спортчига Cobalt автомашинаси, гимнастика тури бўйича федерация раҳбари Нигора Латиповага 25 млн. сўм ҳамда спортчининг ота-онасига 10 млн. сўм пул мукофотлари тантанали равишда топширилди, дея хабар қилди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Ишонамизки, қолган спорт турлари бўйича ҳам спортчиларимиз Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиб, юртимиз байроғини юксакларга кўтаришади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz