Коронавирус БААга "юриш" бошлади

ДУНЁ 29.01.2020, 16:43
Теглар: коронавирус, БАА
1584
Коронавирус БААга "юриш" бошлади

БААда пневмониянинг янги тури, яъни коронавирусга чалинган шахс аниқланди. Бу ҳақида  РИА «Новости» Бирлашган араб амирликлари қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб  маълум қилди.  

Қайд этилишича, беморнинг аҳволи мўътадил. Ҳозирда касалланган шахс мутахассис шифокорлар назоратида.

Ушбу хавфли вирус аста-секин дунё мамлакатларига тарқалмоқда. Аммо шукурки ҳали Ўзбекистонда инфекциядан зарарланган бемор қайд этилмади. Афсуски бугунги кунда касаллика қарши вакцинация ишлари амалга оширилмаяпти. Негаки каронавируснинг янги турига қарши эмдорини топиш борасидаги тадқиқотлар узоқ муддатли синов жараёнларини ўз ичига олади. Жаҳондаги турли мамлакатларда вирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича тажрибалар олиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур касалликнинг дастлабки аломати 2019 йилнинг 31 декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган эди. Коронавирус ўзи нима, унга қарши республикамизда қандай чоралар кўрилаётгани ва олдини олиш бўйича шифокор маслаҳатларини бу ерда ўқийсиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси