28

Бир неча мамлакат ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилмоқчи

ДУНЁ 29.01.2020, 08:51
876
Бир неча мамлакат ўз фуқароларини Хитойдан эвакуация қилмоқчи

Сўнгги кунларда Хитойда тарқалган коронавирус жаҳон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Дунёнинг бир неча мамлакатлари Хитойдаги ўз дипломатик ходимлари ва оддий фуқароларини вирус тарқаган ҳудудлардан эвакуация қилишни режалаштирмоқдалар, дея ёзмоқда хорижий манбаларга асосланиб Таржумон.

Қуйида баъзи мамлакатларнинг эвакуация қилиш режалари билан танишамиз.

Ухан ҳудудида Франциянинг 800 нафар фуқароси яшайди ва уларнинг бир неча юзтаси ватанига қайтарилиши кутилмоқда. Ортга қайтанлар Францияда вирус тарқалишининг олдини олиш учун 14 кун карантинда бўлишларига тўғри келади.

Япония 28 январда Ухандан қайтишни истаган ҳар бир фуқароси учун чартер рейсларини ташкил қилиши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотегининг айтишича, Хубей вилоятида 430 га яқин япон фуқароси борлиги тасдиқланган.

Испания ҳукумати Хитой ва Европа Иттифоқи билан Ухан ҳудудидан испан фуқароларини ватанига қайтариш бўйича иш олиб бормоқда, дейди ташқи ишлар вазири Аранча Гонсалес Лая.

АҚШ Давлат департаменти Ухандаги консуллигидан ўз ходимларини ватанга қайтаришини маълум қилди. Шунингдек, махсус рейсда АҚШнинг оддий фуқароларига ҳам чекланган миқдордаги жойларни тақдим этилади. Фуқаролар 28 январь куни Ухандан Сан-Францискога жўнаб кетадиган «ягона рейс»га чиқишлари мумкин, дейилади хабарда.

Британия халқаро ҳамкорлар билан Британиянинг ва бошқа чет эл фуқароларининг Уханни тарк этишига ёрдам бериш йўлларини топиш учун иш олиб бормоқда, деди Бош вазир Борис Жонсоннинг вакили.

Россия Хитой билан Ухан ва Хубей провинцияларидан ўз фуқароларини эвакуация қилиш тўғрисида музокаралар ўтказмоқда, дея хабар беради Россиянинг Хитойдаги элчихонаси.

Голландия ҳукумати ҳам 20 та фуқаросини Ухандан эвакуация қилиш йўлларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради АNP матбуот агентлиги.

Мьянма расмийлари Уханда ўқиётган 60 нафар талабани эвакуация қилишни режалаштираётган эди, аммо бу режа бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳубей вилояти маркази Ухан вирус ўчоғи ҳисобланиб, бу шаҳарда 11 миллион аҳоли яшайди. Уханга кириш-чиқиш батамом таъқиқланган, 60 миллионга яқин аҳолига эга Ҳубей вилоятида транспорт маълум миқдорда чекланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° небольшая облачность
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19