13

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди, у собиқ чемпионликка даъвогар билан жанг қилади

СПОРТ 28.01.2020, 15:55
592
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди, у собиқ чемпионликка даъвогар билан жанг қилади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиевнинг (4-0, 3 КО) чемпионлик камари учун жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Мелиқўзиев 14 февраль куни WBA Continental Americas чемпионлик камарининг ҳимояси учун илк марта рингга кўтарилади. Жанг Калифорния штати Анаҳайм шаҳридаги Honda Center спорт аренасида бўлиб ўтади. Шу куни унга мексикалик Марко Антонио Перибан (25-5-1, 16 КО) рақиблик қилади. Перибан аслида тўртинчи жангдаёқ Бектемирга рўбарў келиши лозим эди, аммо у жароҳат олгани сабаб, Мелиқўзиев бошқа боксчига қарши рингга чиққанди.

Маълумот учун, Перибан профессионал боксда 31та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг бирида WBC жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиққан ва фаворит саналсада, кутилмаганда австралиялик Сакио Бикага кичик фарқ билан ютқазиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев сўнгги марта 13 декабрь куни америкалик Вон Александерни (15-4, 9 КО) мағлубиятга учратиб, WBA Continental Americas чемпионлик камарини қўлга киритганди. Бу натижа орқали у WBA рейтинги ТОП-15лигига кирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11