Коронавирусдан вафот этганлар сони 106 кишига етди

ДУНЁ 28.01.2020, 11:47
660
Коронавирусдан вафот этганлар сони 106 кишига етди

Хитойдаги коронавирус эпидемиясидан вафот этганлар сони 106 кишига етди, яна салкам 1300 та янги касалланиш ҳолатлари тасдиқланди. Бу ҳақда Хитой расмийларига таяниб, AFP хабар бермоқда.

Хубэй вилоятининг соғлиқни сақлаш комиссиясидан маълум қилишларича, вирусдан яна 24 киши вафот этган, 1291 киши эса касалликни юқтириб олган. Ҳозирда бутун Хитой бўйича коронавирус билан касалланган беморлар сони 4 мингдан ошиб кетган.

Маълумот учун, Хубэйдаги Ухань шаҳри коронавирус ўчоғи ҳисобланади. Бундан ташқари, яна ўндан ортиқ мамлакатда худди шу вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Эпидемия сабаб Хитойдаги умумий аҳолиси 57 миллион кишига тенг 15 та шаҳар тўлиқ ёки қисман ёпилган. Ўзбекистонда ушбу вируснинг мамлакатга кириб келмаслиги учун чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Коронавирус caбабли қашқадарёлик 4 нафар талаба Хитойдан олиб келинди.

Айни пайтда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонликларга муҳим эслатмалар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси