13

Эксперт коронавирус эпидемиясининг пасайиши мумкинлигини айтди

ДУНЁ 28.01.2020, 09:49
1120
Эксперт коронавирус эпидемиясининг пасайиши мумкинлигини айтди

Хитой ҳокимияти томонидан етакчи вирусологлардан бири, Хитой муҳандислик фанлари академиясининг академиги Вэн Юймэй, янги турдаги коронавирус эпидемиясининг олдини олиш бўйича Хитой ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларнинг таъсири 20 кун ичида сезиларли бўлишини ва вирус тарқалиши секинлашиши мумкинлигини айтди.

«Тасдиқланган инфекция ҳолатларининг кўпайиши, 20 кун олдин юқтирган одамлар туфайли юз берди. Вируснинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар туфайли эпидемия тарқалиши 20 кундан кейин секинлашиши мумкин», – дея экспертнинг сўзларини келтиради Синхуа агентлиги. Вирусологнинг тушунтиришича, инсон танаси аста-секин микроорганизмга қарши иммунитетни ривожлантиради, натижада бу эпидемиянинг пасайишига олиб келади.

Вен Юймейнинг қўшимча қилишича, оғир аҳволдаги беморларнинг аксарияти бошқа касалликларга чалинган ва иммунитет тизими бузилган экан.

Якшанба куни, Хитойнинг соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Ма Сяовэй, пневмонияни келтириб чиқарадиган янги коронавирус тури тўғрисида билим ҳали ҳам чеклангани ҳамда унинг мутацияси эҳтимоли ҳам маълум эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, янги турдаги коронавируснинг инкубация даври 1 дан 14 кунгача бўлиши мумкин, вирус вақт ўтиши билан янги хусусиятларга эга бўлади, турли ёш гуруҳлари учун хавф даражаси ўзгариши мумкин. Амалдор шунингдек яқин келажакда юқтирганлар сони кўпайиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.

Хитой Ҳукумати 2019 йил 31 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Вухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчисини аниқладилар – бу 2019-nCoV коронавирус экан.

Материкдаги Хитойдан ташқарида Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда юқумли касалликлар қайд этилган.

Расмий маълумотларга кўра, фақат Хитойни ўзида шу касалликка чалинганлар ҳақида холатнинг 1975 таси маълум, улардан 56 нафари вафот этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси