Коронавирус caбабли қашқадарёлик 4 нафар талаба Хитойдан олиб келинди

ДУНЁ 28.01.2020, 09:36
1124
Коронавирус caбабли қашқадарёлик 4 нафар талаба Хитойдан олиб келинди

Муборак тумани Тиббиёт бирлашмасида Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ғофир Пирнаев иштирокида давра суҳбати ташкил этилган. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га хабар беришича, давра суҳбатида Хитойдан 4 нафар қашқадарёлик талабалар етиб келишганини, улар ҳозирда барча текширувлардан ўтаётганлиги ҳақида маълумот берилган.

 

Коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Ушбу эпидемик вазиятга қарши юртимизга керакли барча чоралар кўрилмоқда. Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўлим бошлиғи Фарҳод Бойҳонов эса хавотирга тушиш керак эмаслигини аммо ҳар қандай вазиятга тайёр туриш кераклигини билдириб ўтди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси