Му5
13

Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти бўлди

СПОРТ 27.01.2020, 18:45
608
Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти бўлди

Ўзбек теннисининг собиқ афсонаси Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди

Маълумот учун, Тўлаганова бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон теннис федерациясининг Бош котиби лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.

Ҳамюртимиз ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда Осиё теннис федерациясининг директорлар кенгаши аъзоси бўлган эди. Ортда қолган вақт мобайнида юртдошимизнинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ирода Тўлагановани халқаро лавозимда иш бошлаётгани муносабати билан келгусидаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаб қолади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° переменная облачность
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz