Бугун Сурхондарё ҳокими вилоятдан келиб пойтахтда таҳсил олаётган талабалар билан учрашмоқда

ЖАМИЯТ 26.01.2020, 09:50
469
Бугун Сурхондарё ҳокими вилоятдан келиб пойтахтда таҳсил олаётган талабалар билан учрашмоқда

Бугун, 26 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар билан учрашмоқда.  

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизматининг хабарига кўра, "Ҳоким ва ёшлар" лойиҳаси доирасида бугун кун давомида ёшлар иштирокида қатор тадбирлар ўтказилади. Тадбирлар тафсилоти билан таништириб борамиз.

Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент шаҳрида илм-фан, адабиёт, ижод, журналистика, блогерлик фаолияти билан шуғулланаётган бир гуруҳ қашқадарёликлар билан учрашган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси