Му5
8

ЙПХ ходимига пора бераётган навоийилик ҳайдовчи қўлга олинди

ЖАМИЯТ 26.01.2020, 09:34
330
ЙПХ ходимига пора бераётган навоийилик ҳайдовчи  қўлга олинди

Навоий вилояти ЙПХ катта инспектори О. Сафаров 24 январда Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган авторейд вақтида “Оқ олтин” маҳалласида  “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисининг ҳужжатларини текширади. 

Ҳайдовчи И.Ж.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро И.Ж.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи И.Ж. жавобгарликдан қочиш мақсадида инспектор О. Сафаровга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 19:15 ларда фуқаро И.Ж., ЙПХ катта инспектори О.Сафаровга 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz