Му5
8

Афғонистонда Молдова авиакомпаниясига тегишли вертолёт уриб туширилди

ДУНЁ 25.01.2020, 23:26
Теглар: Афғонистон, вертолёт
649
Афғонистонда Молдова авиакомпаниясига тегишли вертолёт уриб туширилди

Афғонистонда Молдова авиакомпаниясига тегишли Ми-8 вертолёти ракета билан уриб туширилди. Воқеа оқибатида афғон ҳарбийлари ва Украина фуқаролари бўлган экипаж аъзолари жабрланган. 

Молдова фуқаролик авиацияси идораси матбуот котиби Ирина Бодоликэнинг хабар беришича, ҳужум 25 январда Гилманд вилоятида содир этилган. 

Унинг таъкидлашича, вертолёт Афғонистон миллий армияси ҳарбийларини олиб кетаётганда толиблар ҳужумига учраган. Вертолёт авариявий ҳолатда қўна олган, экипаж ва йўловчиларни ортдан келаётган бошқа вертолёт ўз бортига олган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 4 ҳарбий ва экипажнинг 2 аъзоси жароҳат олган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz