Му5
5

Дам олиш кунлари ҳаво оқими алмашади

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 15:03
1310
Дам олиш кунлари ҳаво оқими алмашади

Республика Гидрометеролия маркази​ дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутиладиган об-ҳаво бўйича маълумот тарқатди. Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида об-ҳавонинг булутли бўлиши, айрим жойларга ёмғир ёғиши, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучсиз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, бундай ҳарорат шу кун меъёрига яқиндир.

Шанбадан якшанбага ўтар вақтда ҳаво оқимлари алмашиб об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда.

Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди. Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади.

Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасайишини маълум қилмоқда, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2-4 даражага пастдир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
9539.16
USD -2.58
10438.70
EUR -145.95
148.77
RUB -0.43
rightuz