Туркияда зилзила қурбонлари сони 20 нафарга етди

ДУНЁ 25.01.2020, 14:38
743
Туркияда зилзила қурбонлари сони 20 нафарга етди

Туркия фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси Туркияда юз берган зилзила туфайли мингдан ортиқ одам жабрланганлигини билдирмоқда. 

Туркия шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда шанба куни республиканинг Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси хабар берди. Аввалроқ 19 киши вафот этганлиги ва 770 дан ортиқ одам тан жароҳати олгани ҳақида маълумот олинган эди.

Агентлик хабарига кўра, Элазиг вилоятида 14 киши, яна олти киши — Малатя вилоятида ҳалок бўлган. Камида 1015 киши жароҳат олган.

Туркиянинг Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси маълумотларига кўра, жума куни маҳаллий вақт билан соат 20:55да шарқий Элазиг вилоятида, аҳолиси 400 минг кишига яқин бўлган 6.8 магнитудали зилзила қайд этилди. Зилзилалар мамлакатнинг кўплаб минтақаларида, шунингдек Исроил, Ироқ ва Сурияда ҳам сезилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси