Му5
8

Ўзбекистон расмийлари 11 нафар ҳамюртимиз ёниб кетган Томскка етиб борди.

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 14:27
445
Ўзбекистон расмийлари 11 нафар ҳамюртимиз ёниб кетган Томскка етиб борди.

2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Россиянинг Томск вилоятига етиб келди, деб ёзмоқда ТИВ расмий Telegram канали.

Ишчи гуруҳ 21 январь куни Томск вилояти Асино тумани Причулим посёлкасида содир бўлган ёнғинда 10 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда ва Ўзбекистон Президенти топшириғи билан фожиа сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва 2 нафар жабрланган фуқарога ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилган Ҳукумат комиссиясига ўз таклифларини тақдим этади.

Ишчи гуруҳ Томск вилоятининг тегишли ҳокимият органлари билан учрашувлар ўтказади. Музокараларда ҳамюртларимизнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, Бош консулхона ёнғинда вафот этган 11-инсоннинг шахси аниқлангани тўғрисидаги маълумотни 24 январь куни тасдиқлади. У Ўзбекистон фуқароси М.М. экани маълум бўлди.

Аввал Ўзбекистон ФВВ Россиянинг Томск вилоятидаги ётоқхонада юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етгани ва шахсни таниш жараёнлари якунига етганидан сўнг, ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш учун Тошкентдан Томск вилоятига махсус борт учиши ҳақида хабар қилинганди.

Мавзуга оид:

Томскдаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Томскдаги вазиятни назоратга олди

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Россияда ёниб кетиб ҳалок бўлган ўзбекистонликлардан 9 нафарининг шахси аниқланди. Уларнинг аксарияти Навоийдан

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Президент кўрсатмасига биноан Томскдаги ёнғин сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди

Отабек Умаров Томскда вафот этган ватандошларимизнинг яқинларига сабр-бардош тилади

Томскдаги ёнғинда ҳалок бўлган барча 10 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди

Яна Россия, яна ёнғин, яна ўзбеклар, яна қурбон...

Россияда ёниб кетган 11-ўзбекистонликнинг ҳам шахси аниқланди

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz