Футболчиларимизни қўллаб қувватлаш учун Тошкентдан Таиландга махсус чартер рейс йўл олди

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 13:03
583
Футболчиларимизни қўллаб қувватлаш учун Тошкентдан Таиландга махсус чартер рейс йўл олди

Хабарингиз бор, Таиланд давлатида U-23 Осиё чемпионати баҳслари яна икки ўйиндан сўнг ўз якунига етади. Бугун ва эртага мусобақанинг энг муҳим икки ўйини ўтказилади.

Бугун, ҳамюртларимиз – Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари Осиё чемпионатининг 3-ўрини ва Токио Олимпиадаси учун тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Тошкент вақти билан соат 17:30 да Австралия олимпия терма жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Футболчиларимизни ушбу муҳим баҳсда майдондан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида эрта тонгдан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан махсус чартер рейс Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига йўл олди.

Ушбу чартер рейсда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасадди ходимлари ҳамда 150 га яқин мухлислар гуруҳи йўл олишди.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Австралия ўйини бугун, 25 январь куни Тошкент вақти 17:30 да бошланади. Мусобақа ғолиблиги учун Саудия Арабистони ҳамда Жанубий Корея жамоалари эртага 26 январь куни баҳслашади.

Ишонамизки, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси австралиялик тенгдошларини мағлуб этган ҳолда Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқаришади. Биз бу йўлда футболчиларимизга омад тилаб қоламиз!

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси