Сирдарёдаги аянчли ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи вафот этди

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 12:26
498
Сирдарёдаги аянчли ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи вафот этди

Мирзаобод тумани ҳудудида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан ушбу ҳодиса тафсилотлари ўрганилди.

2020 йил 21 январ куни соат 20:30 ларда фуқаро А.А. ўзига тегишли Ласетти русумли автомашинасида Мирзаобод тумани Боғистон МФЙ ҳудудида бошқариб келаётган. У ўзидан олдинда қайрилиб олиш жойида қайрилиш учун манёврини амалга ошираётган фуқаро К.А. бошқарувидаги Зил-4502 русумли автомашинасининг орқасидан бориб урилган. Натижада Ласетти автомашинаси ҳайдовчиси А.А. тан жароҳати олиб шифохонага олиб борилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси