Му5
8

Ижтимоий тармоқдаги аёлнинг темир сейф ўғирлиги ҳақида мурожаатига ИИБ расмий муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 12:01
443
Ижтимоий тармоқдаги аёлнинг темир сейф ўғирлиги ҳақида мурожаатига ИИБ расмий муносабат билдирди

2020 йил 20 январь  куни Facеbook ижтимоий тармоғида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар, “Янгиҳаёт” МФЙда яшовчи фуқаро Зулфия Каримованинг видеомурожаати юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ муносабат билдирди.

2019 йил 15 май куни Шаҳрисабз шаҳар, “Янгиҳаёт” МФЙ, Янгиҳаёт кўчаси, 70-уйда яшовчи фуқаро Дилшода Муҳаммадиева Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. 2019 йил 20 апрель кунидан 21 апрель кунига ўтар кечаси яшаш уйидан икки бўлмали темир сейфни номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ўғирланган темир сейфда Дилшода Муҳаммадиевага тегишли бўлган умумий нархи 23 миллион 770 минг сўмлик, жами 10 дона тилла тақинчоқлар ва турмуш ўртоғи Хусниддин Рахматовнинг 110 миллион сўм пуллари бўлганлигини билдирган.

Орадан бир неча кун ўтиб Дилшода Муҳаммадиева бозорда  тақинчоқлар сотиш билан шуғулланадиган танишида ўзига тегишли бўлган тилла тақинчоқлардан бирини кўриб, уларни ким олиб келганлигини суриштириб, қўшниси Хуррамов Сарвар Муродуллаевичнинг турмуш ўртоғи Холбоева Зарнигор Ражаббой қизидан келгусида сотиш мақсадида ўзаро келишиб, сотиб олганлигини билиб, мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Фуқаро Д.Муҳаммадиеванинг аризасига асосан 15.05.2019 йилда ташкил қилинган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида Шаҳрисабз шаҳар, “Янгиҳаёт” МФЙ Янгиҳаёт кўчаси, 74-уйда яшовчи С.Хуррамов ва унинг турмуш ўртоғи З.Холбоевадан тилладан ишланган 1 дона эркаклар узуги, 4 дона аёллар узуги,  

5 жуфт аёллар сирғаси ва 1 дона тилла занжир ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган ва тўпланган ҳужжатлар келгусида қонуний қарор қабул қилиш учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига ўтказилган.

Жиноят иши бўйича темир сейфдан олинган 6 дона бармоқ изларига дактилоскопик экспертиза тайинланиб, экспертиза хулосасига кўра, олинган 6 дона бармоқ изларидан 2 донаси идентификация қилишга яроқлилиги аниқланган ва улар Д.Муҳаммадиеванинг ўғли Неъматов Ойбек Ҳусниддин ўғлига тегишли эканлиги аниқланиб, Хуррамов Сарвар Муродуллаевичга нисбатан ЖКнинг

169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Хуррамов томонидан берилган кўрсатувларда, у ҳақиқатдан ҳам 2019 йил 20 апрель кунидан 21 апрель кунига ўтар кечаси ўзи қоровул сифатида ишлайдиган Шаҳрисабз шаҳар 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида тунги сменада бўлганлигини, шу куни тунги вақтда мактаб ҳудудини айланган вақтда ҳовлини ўраб турган девор яқинида бир бўлмаси очиқ ҳолдаги сейф ётганлигини кўриб, сейфнинг ёпиқ ҳолдаги яъни, пастки бўлмасини темир бўлаги билан очиб кўрганлигини, сейф бўлмасида сариқ металдан ишланган турли заргарлик буюмлари борлигини кўриб, уларни олиб уйига яъни, хотинига олиб келиб берганлигини, тахминан май ойининг бошларида пулга зарурат туғилганда топиб олган тилла буюмларнинг айримларини Шаҳрисабз шаҳар буюм бозоридаги заргарлик буюмлар савдоси билан шуғулланувчи шахсларга сотганлигини ва пуларни ўз эҳтиёжи учун ишлатган. С.Хуррамов топиб олинган сейф ичида пуллар бўлмаганлигини ва у мазкур сейф кимга тегишли эканлигини билмаганлигини ҳамда сейфни қўшниси Д.Муҳаммадиеванинг уйидан олиб чиқмаганлигини билдирган.

Жиноят иши бўйича Д.Муҳаммадиева билан буюмни таниб олиш тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида олинган тилла тақинчоқлар белгиланган тартибда баҳоланиб, жабрланувчига тилхат асосида қайтарилган.

Жиноят иши бўйича 13.09.2019 йилда Хуррамов Сарвар Муродуллаевич айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

13.09.2019 йилда жиноят иши Шаҳрисабз шаҳар прокуратурасига юборилган ва жиноят ишининг айблов хулосаси шаҳар прокурори томонидан тасдиқланиб, ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган.  

ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар судининг 24.12.2019 йилдаги ҳукмига кўра С.Хуррамов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz