Навоий шаҳри бепул Wi-Fi билан таъминланди

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 11:53
391
Навоий шаҳри бепул Wi-Fi билан таъминланди

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи «Sensorika» корхонаси раҳбари Норбой Арзиев навоийликларга чексиз ва бепул Wi-Fi орқали интернетга уланишни тақдим этмоқчи. Арзиев лойиҳа синов-тажриба тарзида ишга тушганини маълум қилди. Бу ҳақда "Sof.uz" хабар берди.

Хабарда, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган стартап лойиҳалар танловида ғолиб бўлган Норбой Арзиев Латвиядан 300 дан ошиқ роутер ускуналарини импорт қилгани, лойиҳани тўлақонли ишга тушириш учун барча шароитлар ҳозирланганини айтиб берди.

Қайд этилишича, айни пайтда шаҳарнинг 20 та нуқтасида лойиҳа синов тарзида ишлаб турибди. Таклиф этаётган лойиҳанинг афзаллиги аҳолига ҳақиқатан бепул ва чексиз интернетни тақдим этилиши ҳисобланади. Шаҳарнниг исталган нуқтасидан тўлқин тармоғига уланган фойдаланувчи узлуксиз 1 Мбит/с тезликдаги интернет билан таъминланади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, лойиҳа бўйича бир миллиард  сўм давлат гранти ажратилган ва 2020 йилнинг ўзида шаҳар бўйлаб юқори тўлқинли 500 та роутер ўрнатилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа жорий йилнинг 21 март куни — Наврўз байрами арафасида расман ишга туширилиш режалаштирилган. Муаллифнинг қўшимча қилишича, тезлиги 4 Мбит/с бўлган аналог узатма пулли обуна орқали тақдим этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси