Му5
8

Қандай ўқитувчилар илмий унвонни тўғридан-тўғри олишлари мумкин

ЖАМИЯТ 25.01.2020, 10:58
405
Қандай ўқитувчилар  илмий унвонни тўғридан-тўғри олишлари мумкин

2020 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида ёзилишича, Фармон билан жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишлари белгиланди:

  • жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20 фоизгача ошириш;
  • давлат спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан, олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 80 фоизгача етказиш;
  •  жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тўрт босқичли – ташкилот-туман (шаҳар)-ҳудуд-республика тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • ОТМ талабалари ўртасида “Талабалар спорт ўйинлари”ни ташкил этиш;
  • “Жисмоний тайёргарлиги ривожланган муассаса” кўрик-танловини босқичма-босқич (туман/шаҳар, ҳудуд, республика) ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва жисмоний тайёргарлик даражаси ривожланган энг яхши умумтаълим мактаби, профессионал ва олий таълим муассасаси номинациясини жорий этиш ва бошқалар.

Олий таълим муассасалари камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

Таълим муассасаларининг спорт иншоотларини, уларда реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган ҳолда, ўқув машғулотларидан бўш вақтда тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга беришга рухсат этилди.

2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида:

  • олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар ЎзР Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ОТМларга (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;
  •  “Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи ғолибларига (1-ўрин) ОТМларга кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат берилади;
  • олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида (1-3 ўринлар) ғолиб чиққан ОТМ талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади.

 

2020/2021 ўқув йилига қадар ОТМларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва фан дастурлари такомиллаштирилади ҳамда битирувчиларга жисмоний тарбия ўқитувчиси ва ихтисослашган спорт тури бўйича тренер квалификациясини бериш амалиёти жорий этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz