Коронавирус сабаб қолдирилган турнир энди қаерда бўлиши маълум қилинди

СПОРТ 25.01.2020, 10:26
712
Коронавирус сабаб қолдирилган турнир энди қаерда бўлиши маълум қилинди

Аввалроқ, 3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилингани ҳақида хабар қилган эдик. 

Бугун Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълумот берилишича, Осиё ва Океания боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси