Му5
8

Архитектура-қурилиш институти қурилишга муҳтожми? Шов-шув бўлган видеога расмийлар изоҳ берди (видео)

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 23:00
Теглар: Архтектура қурилиш, институт
547
Архитектура-қурилиш институти қурилишга муҳтожми? Шов-шув бўлган видеога расмийлар изоҳ берди (видео)

2020 йил 24 январь куни кундузи ер силкиниши оқибатида Архитектура-қурилиш институтининг 3-қаватидаги 310–аудиторияси шифтининг 5 кв.метри кўчиб тушган.

Бугун ижтимоий тармоқларда институтдаги хона шифти ўйилиб тушган акс этган видео кенг тарқалди.  Ушбу видеолавҳага нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли фикр-мулоҳаза ҳамда изоҳлар қолдирилди. Видео:

Бу воқеа юзасидан Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати "Даракчи"га расмий муносабат билдирди. Унда жумладан шундай дейилади:

"Видеода акс этган ўқув хонасида 2019 йилнинг октябрь ойидан бери дарс машғулотлари олиб борилмайди. Мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4565-сонли қарорига асосан капитал таъмирлаш манзилли дастурига киритилган. Бинодаги ўқув жараёнларини Юнусобод туманидаги Машинасозлик касб-ҳунар коллежи биносида давом эттириш кўзда тутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Пахтакор кўчаси 3-уйда жойлашган ушбу бино 1950 йилда қурилган. Капитал таъмирга муҳтож мазкур бинонинг 3-қаватидаги 310–аудитория шифти осилиб қолганлиги сабабли 2019 йилнинг октябрь ойидаёқ ёпиб қўйилган". 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ишчи гуруҳи тузилди. Масъуллар воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганган ҳолда тегишли чора-тадбирларни бошлаб юборишгган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° небольшая облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz