13

Янги тартиб: ХТБ мудири ва мактаб директорлиги танлови жорий этилди

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 21:03
805
Янги тартиб: ХТБ мудири ва мактаб директорлиги танлови жорий этилди

"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбар кадрларни танлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида тажриба тариқасида халқ таълими бўлими мудири ва умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказмоқда", - дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Матбуот химати.

Халқ таълими бўлими мудири, умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказиш тажриба тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 2020 йил 15 январдан бошлаб жорий этилди.

Танлов икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда — талабгорнинг халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, IQ, EQ, менежерлик кўникмаларини баҳоловчи тест синови ўтказилади;

иккинчи босқичда — талабгорнинг назарий ва амалий билимларини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Халқ таълими бўлими мудири лавозими учун ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган талабгор билан ўрнатилган тартибда меҳнат шартномаси тузилиб, лавозимга тайинланади.

Мактаб директори лавозимига эса камида 3 нафар талабгор юқорида қайд этилган босқичлар натижаларига кўра танлаб олинади ва мактабнинг Кузатув кенгашига ушбу номзодлар таркибидан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш учун тавсия этилади.

Кузатув кенгаши талабгорлар орасидан очиқ овоз бериш йўли мактаб директорини сайлайди.

Тегишли ҳудудий бошқарма Кузатув кенгаши йиғилиши баённомаси асосида сайланган талабгор билан меҳнат шартномаси тузади ҳамда уни лавозимга тайинлаш ҳақида буйруқ қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги тизимида бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни ish.uzedu.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 26 ноябрдаги "Тажриба тариқасида халқ таълими бўлими мудири, умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказиш тартибини жорий этиш тўғрисида" 378-сон буйруғи.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11