13

Олий таълим ислоҳоти: Ўзбекситонда яна бир олий таълим муассасаси ташкил этилади

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 20:36
631
Олий таълим ислоҳоти: Ўзбекситонда яна бир олий таълим муассасаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Санкт-Петербург Кончилик университети билан ҳамкорликда Бошланғич муҳандислик тайёргарлиги институти ташкил этилади. Мамлакатимизда муҳандислик ва тоғ-кон мутахассислигига қизиққан иқтидорли ёшлар учун янги илмий-инновацион марказ яратилади. Бу борада дастлабки келишувга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкуловнинг Санкт-Петербург Кончилик университети ректори Владимир Литвиненко билан ўтказган музокаралари давомида эришилди. Институт техник таълим соҳасида илк қадамлар қўяётган иқтидорли ёшларга келажакда ўзлари эгаллайдиган касбини аниқроқ белгилаш имконини беради. Яъни, қайси бир соҳага – тоғ қидирув, конларга ишлов бериш, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ёки бошқа йўналишларга қизиқиши кучлироқ эканлигини аниқ тасаввур қилишига ёрдам беради. Келишувга кўра, мазкур институтдаги таълим икки йил муддатда давом этиб, муҳандислик мутахассисликлари билан танишиш, рус ва инглиз тилларини ўрганишни ўз ичига олади. Таълим муассасасини якунлагач, битирувчиларга Россиянинг Ўзбекистонда филиали бўлмаган ёки ҳамкор олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Кончилик университетининг учинчи курсига ўқишни кўчириш имконияти берилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62