Му5
8

КОРОНАВИРУС: Қирғизистон чеклов эълон қилди

ДУНЁ 24.01.2020, 19:00
863
КОРОНАВИРУС: Қирғизистон чеклов эълон қилди

Қирғизистон Хитойдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб кирилишини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Давлат ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик инспекцияси маълум қилди, дея ёзмоқда ЎзА.

Таъкидланишича, 2019 йилнинг декабрида Қирғизистонга Хенань вилоятидан 48 тонна ўрдак гўшти олиб келинган, гўштларнинг хавфсизлиги ветеринария диагностикаси ва экспертиза марказида текширилган.

Муассасанинг таъкидлашича, Хенань вилоятида янги вирус қайд қилинган Хубэй вилоятидан 500 километр узоқликда жойлашган.

Барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар Хитойдан гўшт маҳсулотларининг олиб кирилишга чеклов қўйилиши таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда янги вирус тарқалмоқда, сўнги маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 25 киши вафот этди ва 830 дан ортиқ киши касалликка чалинди. Вирус бошқа мамлакатларга ҳам ёйилмоқда, айни дамда вирус Сингапур ва Вьетнамда ҳам қайд қилингани маълум.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг тарқалишни Хитойда фавқулодда вазият дея эълон қилди, аммо ҳанузгача глобаль эпидемия дея эълон қилмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz