Му5
8

Лицензион мусобақани ўзида ўтказиш истагидаги давлатлар маълум қилинди

СПОРТ 24.01.2020, 18:39
484
Лицензион мусобақани ўзида ўтказиш истагидаги давлатлар маълум қилинди

Хитойнинг Ухань шаҳрида коронавирус – юқумли касаллигининг тарқалиши натижасида, ушбу шаҳарда ўтказилиши керак бўлган Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бекор қилинган эди.

Олдинроқ бокс бўйича лицензион мусобақани ташкил этувчи қўмитанинг барча бокс федерацияларига хат юборгани ва унда лицензион мусобақа жорий йилнинг 3-11 март кунлари ўтказилиши, шунингдек унга қайси давлат мезбонлик қилиши кейинроқ маълум қилиниши айтилган эди.

Ушбу хабардан сўнг бир қатор миллий федерациялар мазкур мусобақани ўзида ўтказиш таклифи билан чиқишган. Маълум қилинишича, Ҳиндистон ва Филиппин бокс федерациялари ушбу мусобақани ўзларида ўтказишга тайёр эканликларини билдиришган. 

Яқин кунлар ичида ташкилий қўмита мусобақа ўтказиладиган давлат номини расман эълон қилади, дейилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz