my5
all

Авария-қутқарув асбобларидан тўғри фойдаланиш қоидалари амалий кўрсатилди

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 18:03
653
Авария-қутқарув асбобларидан тўғри фойдаланиш қоидалари амалий кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрель куни ПФ-5706-сон “Ўзбекистон Республикасида “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига айлантирилди. 

Академияда ҳозирги кунда ўқув жараёни сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Академияда офицерларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети тингловчилари ҳамда курсантларга дарс жараёнларида авария-қутқарув автомобилларининг вазифаси, тузилиши, ишлаш принципи ва асбоб-анжомларини тактик имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 23 январь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ўқитувчиси майор Шерали Асамов томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тузилмаларида фойдаланилаётган “Авария-қутқарув ишларини бажариш учун асбоб-анжомлар” мавзусида амалий машғулот ўтказилди. 

Машғулотда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Махсус вазифалар бўйича Республика қутқарув маркази” тасарруфидаги MAN CLA 16.220., MAN TGM 13.240 BB ва Камаз (ROZENBAUER) шассисидаги авария-қутқарув автомобиллари, уларда мавжуд бўлган ёнғин-ўчириш ва авария-қутқарув асбоб-анжомларининг тузилиши, ўзига хос афзалликлари, махсус техник хусусиятлари ҳамда имкониятлари, механизациялаштирилмаган ёнғин-техник асбоб-анжомлари, гидроюритмали авария-қутқарув асбоблари, динамик ҳаракатли авария-қутқарув асбоблари ва пневматик авария-қутқарув асбоб-анжомларидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 

Машғулот сўнгида ўқитувчи томонидан офицерларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети тингловчилари ҳамда курсантларини замонавий авария-қутқарув техникалари хусусида қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Академияси Матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49