13

Кўплаб шикоятлар бўлаётган "Recruit consulting work” хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 17:47
458
Кўплаб шикоятлар бўлаётган "Recruit consulting work” хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

“Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Келтирилишича, вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига “Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушган.

Шу муносабат билан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 45-бандига мувофиқ, “Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi”  МЧЖ лицензиясининг амал қилиши 10 иш куни муддатига тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу 10 кун давомида “Recruit consulting work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ томонидан фуқаролар билан тузилган шартнома шартлари бажарилиши талаб этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62