13

Андижонда чет эллик тадбиркорни катта мидордаги пулга алдашди, тергов олиб борилмоқда

ЖИНОЯТ 24.01.2020, 16:05
770
Андижонда чет эллик тадбиркорни катта мидордаги пулга алдашди, тергов олиб борилмоқда

2015 йилнинг ноябрь ойида 37 ёшли Т.А., Халқ Республикаси фуқароси 43 ёшли А.З. билан танишиб, А.З.нинг ишончига кириб, ўзаро биргаликда ХХРдан Ўзбекистонга цитрус меваларни эксперт қилиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Шу тариқа, 2016 йилнинг январь ойигача А.З. томонидан юборилган умумий баҳоси 1.201.082.400 сўм (126.000 АҚШ доллари) га тенг бўлган цитрус мева маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудида қабул қилиб олишга эришиб, маҳсулотнинг бир қисми яъни 616.746.280 сўм (64.700 АҚШ доллари) пулларни А.З.га берган. 

Ҳамда маҳсулотларни ички бозорларда сотиб, қолган 584.336.120 сўм (61.300 АҚШ доллари) миқдоридаги пулларни ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.З.нинг аризасига асосан дарҳол 2020 йилнинг 21 январь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Т.А. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62