Му5
8

27 январь Холокост қурбонларининг халқаро хотираси куни

ДУНЁ 24.01.2020, 15:52
357
27 январь Холокост қурбонларининг халқаро хотираси куни

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаниягу: " Освенцим озод этилганидан кейинги 75 йил ичида халқимиз катта йўлни босиб ўтди."

Исроилнинг ташаббуси билан 2005 йили БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессиясида 27 январ Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни деб эълон қилинган.

Миллионлаб инсонларнинг хотирлаш учун дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатлари раҳбарлари, шу жумладан, Россия, Германия, Франция, Италия ва Австрия президентлари, АҚШ вице-президенти, қироллар ва дунё миқёсидаги бошқа етакчилар 2020 йил 23 январ куни Исроилга ташриф буюрадилар. Улар Холокост бўйича Бешинчи Жаҳон форуми учун Холокост тарихи хотира мажмуаси бўлмиш Яд Вашемда йиғиладилар. “Холокостни ёдда тутиш: антисемитизмга қарши кураш” номли тадбир Холокост хотираси Жаҳон форуми фонди томонидан Исроил давлати Президенти жаноб Реувен Ривлин раҳнамолигидаги Яд Вашем билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Холост даврида умумий ҳисобда олти миллион яҳудийлар ҳалок бўлган бўлиб, бу ўша даврда бутун дунёдаги яҳудийлар сонининг учдан бирига тенг келади. 

Холокост – яҳудий халқининг умумий қирғини, унинг маданияти ва тарихини йўқ қилиш ҳаракати бўлиб, у ўша даврда Германияда мавжуд бўлган анисемитизм тўлқинининг натижаси ўлароқ юзага келди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин дунё ҳамжамияти келажакда инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олишга қаратилган умумий тамойилларни қабул қилди ва халқаро ташкилотларни таъсис қилди. Антисемитизм жаҳон урушидан кейинги даврда нафақат сақланиб қолмасдан, сўнгги йиллар мобайнида кенгроқ тарқалишига ёрдам бераётган йўлларни аниқлаш, ўрганиш ва англаш лозим. Дунё миқёсидаги етакчилар ва маънавият раҳнамолари антисемитизмнинг ҳар қандай белгиларига нол даражадаги бағрикенгликни намоён этишлари ва улар юзага келаётган жойларда уларга қарши курашиш аҳдига содиқ қолишлари лозим. Яд Вашемда йиғилувчи дунё ҳамжамияти ва етакчилар антсемитизм, расизм ва ксенофобияга қарши курашга масъулдирлар.

Исроилдаги Яд Вашем институти Холокост тарихи бўйича билимлар ва хабардорликни ошириш бўйича тинимсиз фаолият олиб бормоқда. Бу Холокостнинг тарихий аҳамияти Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан 75 йил кейин ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолиши учунгина эмас, балки ҳудди огоҳлантирувчи қўнғироқ каби бугунги кунда бутун дунёда бош кўтариб келаётган ёвузлик – расизм тўғрисида огоҳлантириш учун ҳам зарур.

Холокост мавзуси Ўзбекистонда алоҳида аҳамиятга эга, чунки Иккинчи Жаҳон урушининг оғир йилларида Ўзбекистон минглаб яҳудийлар учун нажот манзилига айланди. Ўзбекистон халқи юз минглаб қочоқлар, шу жумладан, болалар ва қарияларни қабул қилди. Исроил халқи ва Исроил Давлати буни ёдида тутади ва Ўзбекистон халқига доимо миннатдор бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° небольшая облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz