Му5
8

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" 2019 йилда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жой эгаларини огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 15:44
1055
"Ўзшаҳар қурилиш инвест" 2019 йилда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жой эгаларини огоҳлантирди

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК 2019 йилда қуриб фойдаланишга топширилган уй-жойларга бириктирилган фуқароларни Ушбу уй-жойлар банк кредити маблағлари ҳисобига қурилгани ва кредитга ҳисобланган фоизлар уй-жойлар нархига қўшиб борилишини маълум қилди. 

Уй -жойлар нархлари ошиб кетишининг олдини олиш учун уй эгаларидан ўзига бириктирилган квартирани қисқа муддатда номига нотариал тартибда расмийлаштириб олиш сўралди. 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони 5-бандига мувофиқ, уй-жойлар 2020 йил 1 июлга қадар расмийлаштирилиб, квартира қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК ҳисоб-рақамига келиб тушмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz