13

Наманганда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

ЖИНОЯТ 24.01.2020, 15:21
492
Наманганда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалигига тегишли ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Фуқаролар М.Х. ва “Я.боғлари” Фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Э.Д., фуқаро К.Ш.га “Я.боғлари” фермер хўжалигига қарашли очиқ ер майдонидан 2 гектарини хусусий боғдорчилик ва уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 28,5 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х. ва Э.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11