Му5
8

Андижонда уч эгизакни дунёга келтириб, оғир аҳволда ётган онанинг ҳолати ҳақида расмий маълумот

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 15:13
914
Андижонда уч эгизакни дунёга келтириб, оғир аҳволда ётган онанинг ҳолати ҳақида расмий маълумот

Кеча ижтимоий тармоқларда Андижонда уч эгизакни дунёга келтирган аёлнинг туғиш жараёнида қон томирлари ёрилиб кетганлиги сабаб саломатлиги оғирлашиб қолгани ва аҳволининг яхшиланиши учун қон зарур бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу аёлнинг ҳолати ҳақида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан расмий маълумот берган. Маълумотга кўра, хомиладор аёл Маниёзова Озода 1990-йил туғилган. 2020 йил 14 январь куни соат 02.00да оғир ҳолатда Андижон вилоят Перинатал марказига шошилинч ётқизилган.

 16 январда эса у кесар кесиш амалиёти ўтказилиб, 3 нафар - 2 ўғил, 1 қиз фарзанд кўрди. Ҳозирда эгизак чақалоқлар жонлантириш бўлимида малакали шифокорлар томонидан назоратга олинган. Аёлнинг ўзи реанимация бўлимида оғир ҳолатда, белгиланган тартибда даво муолажаларини олмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz