Му5
8

“Ўзбекнефтгаз”да раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 14:52
553
“Ўзбекнефтгаз”да раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, жамиятнинг иккита департаментига янги тайинловлар амалга оширилган.

Обидов Иқболжон “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти бошлиғи этиб тайинланган.

Тайинловга қадар у “Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг Нефт маҳсулотларини транспортировка қилиш, сақлаш ва етказиб бериш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

 "Ўзбекнефтгаз" АЖ Персонални бошқариш департаменти бошлиғи этиб тайинланган Авезов Анвар бир неча йиллар давомида Ўзмиллийбанк Ходимлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки “Нуруллабой” тарихий мажмуасидан фойдаланиш дирекцияси директори вазифасини бажариб келган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° небольшая облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz