13

Россияда патентсиз ишлаб юрган юртдошларимиз қандай "жон" сақлашади (видео)

ЖАМИЯТ 24.01.2020, 14:34
886
Россияда патентсиз ишлаб юрган юртдошларимиз қандай "жон" сақлашади (видео)

Ижтимоий тармоқларда Россия ўрмонлари орасидаги саноат зонасида меҳнат қилаётган бир гуруҳ мигрантларнинг полициядан қочиш учун икки метрлик панжарадан ошиб, ҳар томонга қараб қочаётган видеотасвир жойлаштирилди. 

Видеони тарқатувчилар томонидан бу ишчилар Россияда ҳужжатсиз ишлаётган юртдошларимиз эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича ишлаш учун рухсат берувчи патенти бўлмаган мигрантлар, полиция қўлига тушиб қолмаслик учун шундай "жон" сақлашади. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча бўлиб ўтган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг матбуот анжуманида маълум қилинишича, Россиядаги ички ишлар органларида 3300дан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожири сақланмоқда.

Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистонга хориждан 308 нафар мигрантнинг жасади олиб келинган бўлиб, унинг 299 нафари Россиядан келган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62