13

Банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми 68,4 фоизга кўпайган

ИҚТИСОДИЁТ 23.01.2020, 20:24
554
Банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми 68,4 фоизга кўпайган

Марказий банкнинг хабарига кўра, 2019 йилда банклар орқали олинган нақд пуллар ҳажми
68,4 фоизга кўпайган бўлса, келиб тушган нақд пул маблағлари ҳажми
71,6 фоизга ошди.

Натижада муомаладаги нақд пуллар миқдорининг ўсиши 2019 йилда 9,4фоизни ташкил этиб, 2018 йил (14 фоиз) ва 2017 йилларга (47,2 фоиз)га нисбатан секинлашди.

2017 йилда ойлик банк тушумларининг муомаладаги нақд пулларга нисбати 18,6 фоиз бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2018 йилда 31,7 фоизга
ва 2019 йилда 46,6 фоизга (жумладан, декабрь ойида 60,4 фоизга) етди.

Мазкур тенденция нақдсиз ҳисоб-китобларнинг янги инструментлари
ва механизмларининг жорий этиб борилиши, валюта бозорининг тобора эркинлашуви ва банкоматлар тармоғининг кенгайиши билан боғлиқ ўзгаришлар орқали изоҳланади.

Нақд пул айланмаси ҳажми динамикаси
(2017-2019 йилларда)

 

трлн.сўмда

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62