Му5
8

Россияда снюс истеъмоли оқибатида бир киши вафот этди

ДУНЁ 23.01.2020, 20:15
708
Россияда снюс истеъмоли оқибатида бир киши вафот этди

ЎзАда снюс, яъни сақич ёки ширинликлар шаклида ишлаб чиқариладиган никотин аралашмасининг зарарлари ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги вақтларда сақич, конфет шаклидаги ушбу хавфли маҳсулотларни истеъмол қилиш, айниқса болалар орасида ҳақиқий эпидемияга айланди. Унинг истеъмоли инсон организмида кучли заҳарланишни келтириб чиқаради.

Снюс истеъмол қилувчиларда касалликнинг илк белгилари сифатида кўпинча милклар емирилиши ва стоматит касалликлари кузатилади. Тишлар жуда тез емирилади, шунингдек, оғиз бўшлиғи яллиғланади. Бунда кўпинча қизилўнгач ва ичакда безовталик пайдо бўлади.

Россияда снюс истеъмоли оқибатида бир киши вафот этди, дейилади “РИА Новости“ хабарида.

“Первий канал“ ахборот дастури тарқатган хабарга кўра, Россиянинг Челябинск вилояти тезкор қидирув хизмати томонидан 250 снюс маҳсулоти аниқланган. Намуналар лабораторияга тадқиқот учун юборилганда уларда жуда кўп миқдордаги маргимуш моддаси борлиги маълум бўлган. Ҳозирда Россия ҳукумати томонидан снюс савдосини тўхтатишни қонуний даражада ҳал этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz