13

Россияда ЙТҲ натижасида яна ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 17:10
747
Россияда ЙТҲ натижасида яна ўзбекистонликлар ҳалок бўлди

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2020-йил 22-январь куни Нижегород вилояти Володарск тумани ҳудудидаги М-7 Москва – Нижний Новгород трассасида микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида мазкур автотранспорт ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Б.Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этди, дея маълум қилди ТИВ.

Бундан ташқари, шу куни Челябинск вилояти ҳудудидаги Челябинск-Троицк автомобиль йўлида енгил автомашинанинг юк автомашинаси билан тўқнашиши содир бўлди. Мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасининг хабар қилишича, ЙТҲ оқибатида енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва барча йўловчилари, жумладан Ўзбекистон фуқароси В.П. ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозон ва Екатеринбург шаҳарларидаги Бош консулхоналари вазиятни назоратга олдилар ва Россия Нижегород ва Челябинск вилоятларининг маҳаллий ваколатли органлари билан алоқада бўлиб турибдилар, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал худди шу куни Aқтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент автомобил трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил-автомобиль йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси Н.С. вафот этгани хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62