13

Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 16:09
Теглар: Видео
1618
Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

Жорий йилнинг 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Муҳокамалар якунига кўра Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков номзоди маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Хонанда «Севимли» телеканалининг “Zamon” дастурига берган интервьюсида вазир бўлганидан сўнг хонандалик фаолиятини давом эттириши ёки тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Эҳтимол, вазирликда бироз тартиб ўрнатилганидан кейин, парламентга мурожаат қилиб, ижодкор одамлар давлат ишига келадиган бўлса, улар учун ижодий кун ажратилишини талаб қилармиз. Ҳафтада “беш кун иш, икки кун ижодий кун” деб имконият бериш керак. 

Бу — бизнинг ички дардимиз. Мен, масалан, 2,5 йилдан бери уйга ё студияга борганимда уйқумнинг ҳисобидан ғуборимни чиқаряпман. Дам олиш кунлари деярли йўқ. Иш жуда ҳам кўп», — дейди Озодбек Назарбеков.

Шарҳлар

Қалбаки рухсат тайёрлаш, сотиш ва ундан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган (Видео)

30.03.2020, 16:38

Қалбаки рухсат тайёрлаш, сотиш ва ундан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантирмоқда.
Кеча бутун Ўзбекистон аҳли коронавирусга қарши курашаётган фидойиларни олқишлади (Видео)

28.03.2020, 09:46

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов барча ўзбекистонликларни кеча 22:00да коронавирусга қаши курашаётган фидоийларни қўллаб-қувватлаш учун деразадан қараб уларни...
Баҳром Алматов: “20 ёшли қиз касалликни билиб-билмай, жамоат транспортида, иш жараёнида юқтирган бўлиши мумкин” (Видео)

24.03.2020, 12:52

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. Савол: Касалланган беморлар ичида чет элда бўлиб қайтмаган, чет элда бўлиб...
Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди (Видео)

19.03.2020, 15:05

Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири Бруно Брюинс парламентда коронавирусни муҳокама қилиш пайтида ҳушидан кетди.Мажлисдан олинган лавҳаларда парламент аъзоларидан бири савол бермоқчи бўлганида, гапиришдан тўхтаб қолгани, шу...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62