Му5
8

Хоразмда ҳамшира жиноят устида ушланди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 11:33
1363
Хоразмда ҳамшира жиноят устида ушланди

Хонқа тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси жиноят устида ушланди. Бу ҳақда “darakchi.uz” га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, Хонқа тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси З.Ю., фуқаро С.С.ни Тиббиёт бирлашмасига ишга кириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳамшира З.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° пасмурно
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz