13

56 миллион сўмлик қуйма олтинни Деҳлига олиб чиқмоқчи бўлган шахс фош бўлди

ЖИНОЯТ 22.01.2020, 22:38
1406
56 миллион сўмлик қуйма олтинни Деҳлига олиб чиқмоқчи бўлган шахс фош бўлди

Тошкент  халқаро аэропорти орқали Деҳлига парвози олдидан “яшил” йўлак орқали чиқиб кетаётган йўловчининг безовталаниши божхоначилар диққатини тортди. 

Шундан сўнг ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг камари аслида тилладан ишлангани фош бўлди, дея хабар беради ДБҚ расмий ахборот канали.

Божхона ходимларини чалғитишга уринган ушбу шахс 122 гр. оғирликдаги тилла қуйма бўлагини гўёки камарнинг тўқа қисми сифатида олиб чиқмоқчи бўлган экан.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, яширинча олиб чиқишда тўхтатиб қолинган қуйма олтиннинг қиймати салкам 56 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11