13

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

ЖАМИЯТ 22.01.2020, 18:06
Теглар: Фото
1849
Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан шамол тегирмонларида донларни майдалаш, қуёш нурларида мева ва полиз экинлари маҳсулотларини қуритиш каби ишларда кенг фойдаланиб келганлар.Ҳозирда муқобил энергия манбалари турларининг янги йўналишлари ва соҳалари ривожланиб бормоқда.

 Келажакда жуда кўп бошқа турдаги муқобил энергия манбалари турлари ҳам кашф этилиб, улардан инсоният барча соҳаларда, ҳатто космосда ҳам энергия манбаи сифатида фойдаланишлари баъзи олимлар ва мутаҳассислар томонидан башорат қилинмоқда. Шулардан ҳозирда мавжуд энг такомиллашиб бораётган муқобил энергия турларидан бири шамол энергетикасидир. Бугунги кунга келиб замонавий шамол энергетик қурилмалари яратилган бўлиб, улар қувватига кўра мини ва катта шамол энергетик қурилмаларига ажратилади. Республикамизда доимий равишда шамол эсиб турадиган ҳудудлар мавжуддир. Бундай географик ҳудудларда “Шамол генераторларини” барпо этиш ва улардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш анча самарали ва қулай ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20январь куни Тошкент шахридаги Ёджу техника институти Инновация маркази ходимлари томонидан фуқаро Э.Атажановнинг “Шамол ҳаракатини механик ҳаракатга айлантирадиган клапанли қурилма”(Шамол генератори)лойихасининг тажрибавий наъмунасини лаборатория синовидан ўтказиб берилди. Синов жараёнида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Туйчиев Олимжон, Тошкент шахридаги Ёджу Техника институти рахбарияти, ҳамда ушбу институт Инновация маркази ходимлари иштирок этишди.  Синов методикасига асосан, лойиханинг тажрибавий наъмунаси лаборатория шароитида турли хил тезликдаги сунъий шамол таъсири остида синалди, ҳамда махсус ўлчов асбоблари ёрдамида қурилма тажрибавий наъмунаси ўқидаги куч моменти, ўқнинг бурчак тезлиги ва берилаётган сунъий шамол тезлиги ўлчаниб натижалар қайд этилди. 

Синов жараёнида қайд этилган натижалар лойиҳанинг истиқболга эга эканлигини кўрсатди. Ушбу лойиханинг янада ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаро Э.Атажановнинг лойиҳаси “Хоразм” инновацион технопаркига йўналтирилди.  “Мен бу ихтиромни устида икки йилдан бери ишлаб келаман ва шу кунгача кўп жойларга мурожаат қилдим, лекин саволларимга жавоб топа олмадим. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигикўрсатмасига кўра, Тошкент шахридаги Ёджу техника институтига мурожаат қилдим. Ва ушбу институт “Муқобил энергия” лабораторияси ходимлари билан биргаликда бир ҳафта давомида синов ишларини олиб бордик ва ўзим кутган натижаларга эришдик. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти раҳбарияти ва Инновация маркази ходимларига ушбу қурилмамни синовдан ўтказишда берган ёрдами учун алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Синов жараёнида лойиҳамнинг тажрибавий наъмунасидаги техник хато-камчиликларини ҳам қайд этдим, ҳамда келажакда Тошкент шахридаги Ёджу техника институти билан биргаликда ушбу лойихани ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик” – деди лойиҳа муаллифи Э.Атажанов.  

"Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент шахридаги Ёджу техника институтига ушбу лойиҳани лаборатория синовидан ўтказишда кўрсатган амалий ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдиради, ҳамда институт “Муқобил энергия” лабораториясининг илмий-техник базасини замонавий жиҳозланганлигини алоҳида эътироф этади. Инновацион ривожланиш вазирлиги маҳаллий ихтирочиларниҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр. Биз ҳар бир фуқаронинг инновацион лойиҳалари тижоратлаштирилиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишидан манфаатдормиз. Чунки бу орқали мамлакатимиз Инновацион экотизими янада мустаҳкамлашади" – деб таъкидлади вазир ўринбосари.

Шарҳлар

“Махсустранс”нинг 574 та чиқинди йиғиш майдонлари ва 435 та махсус техникалари кунлик равишда дезинфекция қилинмоқда (Фоторепортаж)

23.03.2020, 14:31

Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинганлиги ва бунга кўра барча давлат ва жамоат жойларида санитар-гигиеник қоидаларга амал қилиш чоралари амалга...
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчиларга ниқоб тарқатмоқда

23.03.2020, 14:00

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан хавфсизлик учун ниқоб тақмай ҳаракатланган ҳайдовчиларни огоҳлантириб, уларга ниқоб тарқатмоқда. 
Маданият вазирлиги аёллар қамоқхонасида байрам тадбирини ташкил этди

07.03.2020, 21:47

Бугун Маданият вазирлиги томонидан 8 март  - Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан Тошкент вилояти, Зангиота тумани 21-сонли аёллар умумий тартибдаги колониясида байрам тадбири ташкил...
Навоийда ИИБ тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида беллашув ташкил этилди

07.03.2020, 10:41

Навоий вилояти ИИБ тизимида фаолият юритаётган аёллар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган эстофета 4 шартдан иборат бўлди. 1- шарт миллий таом ҳисобланган ошни...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62