13

Сейфни ўмарган кимсалар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 22.01.2020, 17:14
Теглар: сейф, ўғирлик
1341
Сейфни ўмарган кимсалар қўлга тушди

Сурхондарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Пахтачи қишлоғидаги хонадондан долларлар ва сўмларни, уй ҳужжатларини ўғирлаган жиноятчилар қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти "Даракчи"га хабар берди.

2020 йил 14 январдан 15 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Деҳқонобод тумани Пахтачи маҳалласида яшовчи 60 ёшли И.Н.нинг уйига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, ичидаги 1.120 АҚШ доллари ва 57.500.000 сўм миқдорида нақд пулларни ҳамда уйининг кадастр ҳужжатлари бўлган темир сейфни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида, 26 ёшли К.Ф. ва 24 ёшли Н.Т. лар содир этганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган пулларнинг бир қисми ва темир сейф ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

К.Ф. ва Н.Т.лар  гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган, К.Ф. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62