my5
all

“Бунёдкор” учинчи босқичга чиқди

СПОРТ 22.01.2020, 17:00
1420
“Бунёдкор” учинчи босқичга чиқди

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида Тошкентниг “Бунёдкор” жамоаси Ироқнинг “Ал Завра” клубини йирик ҳисобда енгди.

Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган ўйинда “Бунёдкор” жамоаси аъзолари 4:1 ҳисобида рақибларидан устун келди. Ўйинда Мурод Холмуҳаммедов, Ҳумоюн Муртозаев (2 маротаба), Бобурбек Фарҳодов рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, асосий вақтнинг 89-дақиқасида рақиб футболчиси Аббос Қосим гол урди.

Шу тариқа, “Қалдирғочлар” мусобақанинг учинчи саралаш босқичига йўл олди. Улар мазкур босқида БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўйнайди. Учрашув 28 январь куни Ал Айндаги “Ҳазза бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49