my5
all

Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 21.01.2020, 19:35
Теглар: Рамзан, таъзия
5164
Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ўзбекистонликларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

“Томск областида фожиа юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин вақтида ўнлаб ўзбекистонликлар ҳалок бўлишган. Бу оила аъзолари ва дўстлар учун катта қайғу. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва қурбонларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман! Аллоҳ таоло уларни раҳматига олсин”, деб ёзади Рамзан Қодиров “Телеграм”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз: 21 январь куни Томск вилояти, Асино районидаги Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлгани ва унда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик

Шунингдек, ФВВ ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49