13

“Абдулла Арипов бошидан ўтган оғир кун ва туҳматларга қарамай, асло синмади”. Президент бош вазир лавозимига номзодини таклиф этди

СИЁСАТ 21.01.2020, 15:24
1693
“Абдулла Арипов бошидан ўтган оғир кун ва туҳматларга қарамай, асло синмади”. Президент бош вазир лавозимига номзодини таклиф этди

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Кун тартибидаги иккинчи — асосий масала Бош вазир лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи бўлди.

Конституциянинг 98-моддасига кўра, бош вазир номзодини сайловда энг кўп овоз олган партия тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўтган сайлов натижасига кўра, ЎзЛиДеП 53 фоиз кўрсаткич билан ғолиб бўлди. Шунга кўра, ушбу партия Бош вазир лавозимига номзод этиб, амалдаги бош вазир Абдулла Арипов номини кўрсатган эди. 

Қўшма Мажлисда давлат раҳбари Абдулла Арипов номзодини Бош вазир лавозимига таклиф этди. У ҳақда илиқ фикрлар билдирди:

— Мен Абдулла Ариповни 20 йилдан буён биламан. Бошидан ўтган ҳар қанча оғир кун ва туҳматларга қарамай, асло синиб қолмади. Унинг ақл-заковати ва куч-қудратига ишонаман, — дея, ушбу таклифни маъқуллаган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди Шавкат Мирзиёев. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+22° облачно с прояснениями
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62