Му5
8

Дизайнерни 23 ёшли йигит ўлдириб, кейин ёқиб юборган. Нариман Григоряннинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

ЖИНОЯТ 20.01.2020, 20:21
5537
Дизайнерни 23 ёшли йигит ўлдириб, кейин ёқиб юборган. Нариман Григоряннинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

Хабарингиз бор, 2020 йил 14 январь куни  тахминан соат 12:05 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод  тумани, Чигил кўчаси 42а-уй, 7-хонадонда 2018 йил тахминан май ойидан буён мазкур хонадонда яшаб келган 08.08.1985 йилда туғилган Алимджанов Нариман Февзиевич (Нариман Григорян)нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 14 январь куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган эди. 

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур қотиллик жинояти марҳумнинг таниши, 1996 йилда туғилган А.А. томонидан содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Айбланувчи тариқасида сўроқ қилинган А.А. ўз кўрсатувларида Н.Алимджановни қасддан ўлдирганини маълум қилган.

Унга кўра, қотил пул маблағларига эгалик қилиш мақсадида 2020 йил 13 январь куни тахминан соат 09:00 ларда ўз режасини амалга ошириш учун 1 литр ҳажмдаги баклашкада бензин ва пичоқ билан олдиндан қуролланиб, уйидан чиқади.

Н.Алимджановга қўнғироқ қилиб, унинг уйига боради.  Хонадонга кириши биланоқ, олиб келган пичоғи ёрдамида Н.Алимджановни қасддан ўлдириб, хонадонида бўлган 625 АҚШ доллари, 2 дона «Iphone» русумли телефон, 1 дона «IQOS» электрон сигарета чекиш мосламаси, 1 дона «Airpods» қулоқчини (наушник), Н.Алимджановга тегишли бўлган «Captiva» русумли автомашина калити ва мазкур хонадонда бўлган, Н.Алимджановга тан жароҳатлари етказган 2 дона пичоқларни ўзи билан олади.

Жиноят ишларини яшириш мақсадида эса хонадон ва Н.Алимджановнинг мурдасига ўзи билан олиб келган бензин ёқилғисини сепиб, ўт қўяди ва хонадонга кириш эшигини қулфлаб чиқиб кетади. 

Шунингдек, айблаувчи 2 дона «Iphone» русумли телефон, «Captiva» русумли автомашина калити ва 2 дона пичоқларни ҳодиса содир бўлган «Чигил» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорасу» каналига ташлаб юборганлигини, 225 АҚШ долларини сўмга айирбошлаб, бир қисмини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини иқрорлик билдириб, маълум қилган.

Жиноят иши бўйича ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, «Чигил» кўчасидан оқиб ўтувчи «Қорасу» каналидан 2 дона пичоқ, А.А.нинг ёнидан 400 АҚШ доллари ва 1.060.000 минг сўм пул маблағлари, 1 дона «IQOS» электрон сигарета чекиш мосламаси ва 1 дона «Airpods» қулоқчини (наушник)лар ашёвий далил тариқасида олинган.     

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида суд тиббий ва дактилоскопия экспертизалари тайинланиб, айбланувчи А.А.нинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тергов ҳаракатлари ўтказилиб, 2020 йил 17 январь куни  А.А.га нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° переменная облачность
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz