Любинко Друлович: “Бугун кўп гол ура олишимизга ишонар эдим”

СПОРТ 19.01.2020, 21:19
771
Любинко Друлович: “Бугун кўп гол ура олишимизга ишонар эдим”

 U-23 Осиё чемпионати чорак финал баҳсидан ўрин олган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳамюртларимизнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот-анжуманидаги суҳбат ҳақида  olympic.uz  хабар бермоқда. Таъкидланишича, дастлаб БАА мураббийи Мацей Скоржа ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мацей Скоржа (БАА): 

“Ўйинни жуда яхши бошлаган эдик. Биринчи голниям урдик. Аммо ундан кейин жисмоний жиҳатдан қийналдик. Ўзбекистонлик футболчилар қолган вақтда жуда яхши ҳаракат қилишди. ВАРдан кейинги пенальти ва учинчи фантастик гол бизни анча синдирди. Хулоса қилиб айтганда, жисмоний жиҳатдаги қийинчилик бизни жуда ҳам қийнади”.

– Мазкур ўйиндаги энг асосий хатойингиз нимада бўлди деб ўйлайсиз?

– Балки жисмоний кучи кўп футболчиларни туширмаганиммикан деб ўйлаб қолдим. Ўйинлар вақти тиғизлиги ва қисқалиги бизни жисмионий томондан жуда қийнади. Шундан келиб чиққан ҳолда асосий таркибга жисмоний жиҳатдан захираси кўп ўйинчиларни туширганим маъқул бўлар эди. Шунингдек, Ўзбекистон жамоаси анча яхши ўйнаганини айтиб ўтишим керак. Улардаги марказий чизиқ ўйинчилари ажойиб ҳаракат қилишди.

Шундан сўнг жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ҳам ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Любинко Друлович:

 “Жуда ҳам хурсандман. Бу биз учун жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. Аммо баъзи камчиликларимизни ҳам кўрдик. Учрашув бошида дарвозабонимизнинг фантастик сейви руҳиятимизга ижобий таъсир қилди. Кейин тўп ўтказиб юборган бўлсак ҳам аста-секин ўзимизга кела бошладик”.

Ҳар бир ўйинларда катта ўзгариш қилмаяпсиз. Бу кейинчалик футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилмайдими?

– Биз бу мусобақага ҳар томонлама тайёрландик. Ҳозир Тошкентда совуқ бўлгани учун иссиқроқ бўлган БААда ва кейин Таиланднинг ўзида мусобақага тайёрландик. Гуруҳ босқичидаги охирги ўйиндан кейин кўпроқ дам олиш имкони бўлди. Қолаверса, мен бу жамоани 1 йилдан бери бошқариб келмоқдаман. Ички чемпионат ноябрда тугаган. Шундан сўнг жисмоний жиҳатдан ишлашга имкон кўпроқ бўлди.

– Ҳисобда ортда бораётганингизда фарқ янада катта бўлиб кетишидан чўчимадингизми? Қолаверса, кейин бунчалик йирик ҳисоб қайд этилишини сезганмидингиз?

– Мен ўйинчиларимининг қобилиятини яхши биламан. Дастлабки голни ўтказиб юборганимиздан кейин йигитларга тушкунликка тушмасдан профессионалларча ўйин ўтказишни сўрадим. Бугун кўп гол ура олишимизга ишонар эдим. Энди бор эътиборимизни келгуси учрашувга қаратамиз.

Токио Олимпиадасига бир қадам қолди. Йўлланма олишингизга ишонасизми?

– Албатта, ҳаракат қиламиз. Саудия Арабистони жамоасини биламиз. Улар билан ўртоқлик ўйинида ҳам куч синашганмиз. Жамоада жисмоний жиҳатдан анча кучли футболчилар бор. Баҳона қилиш эмас-ку, рақибда 1 кун кўпроқ дам олиш имкони бор. Шундан бўлса ҳам бор эътиборимизни энди мазкур учрашувга қаратамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+17° облачно с прояснениями
Валюта курси