my5

Терма жамоамиз БААни йирик ҳисоб билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

СПОРТ 19.01.2020, 21:04
1760
Терма жамоамиз БААни йирик ҳисоб билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўзининг муваффақиятли иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Вакилларимиз БАА жамоасига қарши чорак финал баҳсида иштирок этиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Дастлаб рақиб жамоа ҳисобни очган бўлишига қарамай кейинчалик Илҳомжон Алижонов, Исломжон Қобилов, Ойбек Бозоров, Жасурбек Яхшибоев ва Нурилло Тўхтасинов бир маротабадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА – Ўзбекистон 1:5
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Голлар: Зайид Ал Амери 1:0 (13’) – Илҳомжон Алижонов 1:1 (16’), Исломжон Қобилов 1:2 (26’ пенальти), Ойбек Бозоров 1:3 (41’), Жасурбек Яхшибоев 1:4 (85′), Нурилло Тўхтасинов 1:5 (90+3′)

Шу тариқа вакилларимиз 22 январь куни финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқишади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° облачно с прояснениями
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21