Хоккейчиларимиз яна майдондан бош эгиб чиқиб кетишди

СПОРТ 18.01.2020, 13:45
583
Хоккейчиларимиз яна майдондан бош эгиб чиқиб кетишди

Тошкентнинг “Ҳумо-2“ клуби Қозоғистон очиқ чемпионатида илк бор иштирок этаётгани тобора сезилиб бормоқда. Кеча 11 та жамоа қатнашаётган чемпионатда хоккейчиларимиз “Ҳумо Арена” кўп тармоқли спорт мажмуасининг ўқув-машғулот музида “Кулагер“ клуби билан иккинчи учрашувни ўтказди. Бу сафар ҳам хоккейчиларимиздан омад юз ўгирди: “Ҳумо-2” – “Кулагер” 1:4. Биринчи ўйинда ҳам “Ҳумо-2”“Кулагер” жамоасига 1-2 ҳисобида ўйинни бой берган эди. Маҳорат, тажриба, ўйиндаги пала-партишликлар... булар ҳаммаси мағлубиятни етаклаб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Мухлислар эса кутади, бир ой, бир йил... энг муҳими уларнинг қалбида севимли жамоасига нисбатан ишонч, умид бор.

Humo-2-Kulager (4).jpg
Humo-2-Kulager (5).jpg
Humo-2-Kulager (6).jpg
Humo-2-Kulager (7).jpg
Humo-2-Kulager (8).jpg

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° переменная облачность
Валюта курси